ОКМК 3 нафар футболчи билан келишувни узайтирди

ОКМК клуби уч нафар футболчи билан амалдаги шартномаларни узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Кончилар" жамоаси асосий таркибни сақлаб қолиш стратегиясини изчил давом эттирмоқда. Тартибли ўйини ва ишончли ҳаракатлари билан ажралиб турувчи футболчилар — Сайдафзалхон Аҳроров, Аҳмадулло Мукимжонов ҳамда Асрор Отахонов билан келишув муддати узайтирилди.

Янги битимга кўра, мазкур футболчилар 2028 йил якунига қадар ОКМК шарафини ҳимоя қилишда давом этади.

"Клубимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган футболчиларимизга янги мавсумда улкан зафарлар ва юқори самарадорлик ёр бўлишига ишонч билдирамиз", — дейилади олмалиқликлар баёнотида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!