
ОКМК Антальяга жўнаб кетди
ОКМК янги мавсумга тайёргарлик кўриш ва иккинчи хориж йигинини ўтказиш мақсадида Туркиянинг Анталья шаҳрига йўл олди. Жамоа 19 февралгача давом этадиган ушбу йиғинда жисмоний ва тактик тайёргарлигини кучайтиришга эътибор қаратади.
ОКМК жамоасининг Анталья йиғинига йўл олган тўлиқ таркиб рўйхати қуйидагича
Мураббийлар штаби
Бош мураббий: Миржалол Қосимов
Катта мураббий: Александр Волков
Ёрдамчи мураббий: Ҳикмат Эргашев
Фитнесс мураббий: Хайрулла Каримов
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Марат Ахмеров
Дарвозабонлар мураббийи: Мурод Зуҳуров
Таҳлилчи мураббий: Акбар Дадашев
Жамоа маъмурлари: Руслан Шаймарданов / Шерзод Юнусов
Шифокор: Ислам Абаев
Массажчилар: Абдулла Ризбоев / Нурбек Жўраев
Видео-оператор: Шерзод Бойиров
Матбуот котиби: Аббос Мавлонов
Футболчилар
Дарвозабонлар: Дилшод Ёқубов, Жавоҳир Илёсов, Ҳумоюншоҳ Сайётов
Ҳимоячилар: Сардор Раҳмонов, Авазбек Ўлмасалиев, Дилшодбек Аҳмадалиев, Элдорбек Бегимов, Ислом Тўхтахўжаев, Саидафзалхон Аҳроров, Аброр Каримов, Аҳмадулло Муқимжонов
Ярим ҳимоячилар: Миржамол Қосимов, Гиорги Папава, Хуршид Ғиёсов, Ойбек Рустамов, Сардор Мирзаев, Ариҳиро Центоку, Аброр Саримсоқов, Аслбек Айсаров, Акбар Ўктамов, Нодирбек Абдураззоқов, Наоаки Сенага, Абубакр Ризо Турдиалиев
Ҳужумчилар: Клейди Даци, Али Абдураҳмонов, Асад Собиржонов
Мураббий Даврон Файзиев ва футболчи Рубен Санчез ушбу йиғинга 8 феврал санасидан бошлаб қўшилади.
Comments