ОКМК бир кунда иккита ўйин ўтказди. Натижалар эса...
Қосимов жамоаси мавсумга пухта тайёрланмоқда.
Миржалол Қосимов устозлик қилаётган ОКМК клуби Анталиядаги йиғини доирасида бугун иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Дастлаб Украинанинг "Колос" 2 жамоасига қарши баҳсда ОКМК Али Абдураҳмоновнинг 88-дақиқада киритган ягона голи эвазига ғалаба қозонди.
ОКМК таркиби: Д.Ёқубов, Э.Бегимов, А.Каримов, А.Ўлмасалиев, А.Муқумжонов, Г.Папава, А.Саримсоқов, А,Турдиалиев (А.Айсаров), Н.Сенага (С.Мирзаев), А,Ўктамов, А.Абдураҳмонов.
Куннинг иккинчи ярмида эса олмалиқликлар Қозоғистоннинг "Турон" жамоаси билан беллашди. Бу сафарги учрашувда эса дарвозалар дахлсиз қолди - 0:0.
ОКМК: Жавоҳир Илёсов, Дилшод Аҳмадалиев, Сардор Раҳмонов, Ислом Тўхтахўжаев, Саидафзалхон Аҳроров, Ойбек Рустамов, Арихиро Сентоку, Миржамол Қосимов, Асад Собиржонов, Хуршид Ғиёсов, Нодир Абдураззоқов.

Изоҳлар (0)