Асосий мазмунга ўтиш

ОКМК "Шахтёр"ни йирик ҳисобда ютди

Беларусдаги йиғин.

Беларус мамлакатида ёзги ўқув-машғулот йиғинини бошлаган ОКМК клуби дастлабки халқаро ўртоқлик учрашувини маҳаллий “Шахтёр” жамоасига қарши ўтказди.

Голларга бой ўтган беллашувда ОКМК рақибини 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Рубен Санчес дубль қайд этди. Ислом Тўхтахўжаев ва Аваз Ўлмасалиев ҳам биттадан гол муаллифи бўлдилар.

ОКМК: Жавоҳир Илёсов, Акром Комилов, Сардор Раҳмонов, Миржамол Қосимов, Гиорги Папава, Дилшод Аҳмадалиев, Рубен Санчес, Хуршид Ғиёсов, Азиз Холмуродов, Ислом Тўхтахўжаев, Ариҳиро Сентоку.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Жавоҳир Илёсов, Элдорбек Бегимов, Ойбек Рустамов, Авазбек Ўлмасалиев, Саидафзалхон Аҳроров, Гиорги Папава, Ариҳиро Сентоку, Бахтиёржон Қосимов, Рубен Санчес, Али Абдураҳмонов, Хуршид Ғиёсов.

Голлар: Янковский, (67) — Санчес, (16, 41), Тўхтахўжаев, (24), Ўлмасалиев, (55).

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ