ОКМК ёзги йиғинни ўтказиш учун Беларусга жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?
Жорий мавсумнинг иккинчи даврасига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида ОКМК жамоаси ёзги хорижий ўқув-машғулот йиғинини Беларус давлатида ўтказади.
Икки ҳафта (6 июль - 20 июль) давомида Беларусда мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўрадиган ОКМК йиғин доирасида учта назорат ўйинларини ўтказишни режалаштирган. Учрашувлар санаси ва бўлажак рақиблар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.
ОКМК жамоасининг Белорус йиғинига йўл олган тўлиқ таркиб рўйхати қуйидагича:
Мураббийлар штаби
Бош мураббий: Миржалол Қосимов
Катта мураббий: Александр Волков
Ёрдамчи мураббий: Ҳикмат Эргашев
Фитнесс мураббий: Хайрулла Каримов
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Марат Ахмеров
Мураббий: Даврон Файзиев
Дарвозабонлар мураббийи: Муроджон Зуҳуров
Жамоа маъмурлари: Руслан Шаймарданов / Шерзод Юнусов
Шифокор: Ислам Абаев
Массажчилар: Абдулла Ризбоев / Нурбек Жўраев
Оператор: Шерзод Бойиров
Футболчилар:
Дарвозабонлар: Валижон Раҳимов, Дилшод Ёқубов, Жавоҳир Илёсов
Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Раҳмонов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Авазбек Ўлмасалиев, Акрамжон Комилов, Саидафзалхон Аҳроров, Элдорбек Бегимов.
Ярим ҳимоячилар: Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов, Бахтиёржон Қосимов, Ойбек Рустамов, Азизбек Баҳромов, Нодирбек Абдураззоқов, Мурод Эрматов, Шоҳруҳ Гадоев, Ариҳиро Сентоку, Гиорги Папава, Иракли Руҳадзе.
Ҳужумчилар: Али Абдураҳмонов, Азиз Холмуродов, Рубен Санчес.
ОКМК матбуот хизмати.
Фикрлар