ОКМКнинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум

TIGGO 2 PRO

ОКМК 2025 йилги дастлабки қишки йиғинини Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказади. Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа 17 январдан 1 февралгача давом этадиган ушбу ўқув-машғулот йиғини доирасида 4 та назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.

Ҳозирча олмалиқликларнинг икки рақиби номи маълум бўлиб, ҳар иккиси ҳам Россия вакиллари ҳисобланади. ОКМК мутасаддиларининг музокаралари натижасида, Аббосбек Файзуллаев тўп тепаётган ва Россия Премер-лигасининг гранд жамоаларидан бири бўлган ЦСКА клуби билан келишувга эришилди. Шунингдек, юқори дивизионга қайтиш арафасида турган "Урал" жамоаси билан ҳам ўртоқлик учрашуви борасида келишув имзоланди. Бундан ташқари "кончилар" Қозоғистоннинг "Ордабаси" жамоаси билан ҳам назорат баҳсида қатнашади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!