Оксана Чусовитина қачон фаолиятини якунлашини айтди

Олимпиада чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони, 7 та олимпиадада иштирок этган ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Токио олимпиадасидан сўнг фаолиятини якунлашини айтиб ўтди.

"Мен буни аниқ қайта ўйлаб кўрмайман. Чунки ўғлимга Токио менинг якуний олимпиадамга айланиши ҳақида ваъда берганман. Кейин спортга алоқадор бошқа ишлар билан шуғулланаман. Аммо спортдан кетмайман, унинг ичида қоламан.

Оилам мени доимо қўллаб-қувватлайди, айниқса турмуш ўртоғим. Албатта, у менинг жароҳат олмаслигим учун кўп қайғуради. Лекин у доимо қарорларимни ҳурмат қилиб, қўллаб келади. 

Мен ҳеч қачон ёшим ҳақида ўйламаганман. Мен шунчаки иштирок этаман ва барчаси ўхшайди, менга ёқади. Мен доимо синаб кўр деган шиор билан яшайман. Йўқса, кейин нега синаб кўрмадим деб афсусланасиз", - деди 44 ёшли, афсонавий Чусовитина.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!