Оксана Чусовитинанинг либоси Лозаннадаги Олимпия музейидан жой олди (ФОТО)
Халқаро Олимпия қўмитаси ўзбек ва жаҳон гимнастикаси афсонаси Оксана Чусовитинанинг Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этган экипировкасини Лозаннадаги Олимпия музейига жойлади.
Ҳамюртимиз саккизинчи Олимпиадасидан сўнг уни эсдалик учун музейга тақдим қилган. Ушбу музейдан замонавий Олимпия ўйинларига оид энг қимматли маълумот ва экспонатлар жой олган бўлиб, унга йилига тахминан 250 минг нафар инсон ташриф буюради.
Фикрлар