Окслейд-Чемберлен “Арсенал”ни тарк этиши мумкин
Ads

Алекс Окслейд-Чемберлен “Арсенал”ни тарк этиши мумкин. Боиси, “тўпчилар” иқтидорли ярим ҳимоячига янги шартнома борасида ҳали таклиф билан чиқишмаган.

Айтиш керакки, 23 ёшли хавбекнинг амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Аввалроқ, лондонликлар бош мураббийи Арсен Венгер жамоа ушбу футболчи билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлаши ҳақида гапирган эди. Бироқ, The Mirror нашрининг хабарига кўра “Арсенал” расман футболчига таклиф билан мурожаат қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Окслейд-Чемберлен ушбу мавсумда ҳозирча ўз ҳисобига 6та гол уришга мувофақ бўлди. Айтиш керакки, бу футболчининг жамоага келганидан буён кўрсатган энг яхши натижаси ҳисобланади. Унга премьер-лиганинг бир қатор жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда.