"Октагон 27" турнирида жанг қилувчи ўзбекистонлик ММА вакиллари билан танишинг!
Хабар бериб ўтганимиздек, 19 февраль куни Қозоғистоннинг машҳур "Октагон"промоушени навбатдаги турнирини Тошкентда ташкиллаштирмоқда. Яъни, "Октагон 27" турнири айнан пойтахтимизда бўлиб ўтади.
Табиийки, ушбу жанг кечасида бир қатор ўзбекистонлик ММА вакиллари октагонга кўтарилади. Улар орасида юртимизнинг ушбу спорт тури бўйича машҳур вакиллари ҳам бор.
Sports.uz сайтига маълум бўлишича 19 февраль куни Нурсултон Рўзибоев, Авлиёхон Ҳамидов, Достон Бозоров, Абдул-Азиз Сотволдиев, Жаҳонгир Жумаев, Ҳикматилло Абдуллаев, Шариф Кушаев, Анвар Абдуллаев, Мирсаид Сапаров, Сардор Худайбердиев, Суҳроббек Отажонов, Ислам Балтаев, Сардор Бабаянов, Диёрбек Рўзибоев, Қурбонали Нурмуродов каби машҳур ва ёш истеъдодли ҳамюртларимиз ўз жангларини ўтказади. Шунингдек, Шоҳасан Мирзаматовнинг ҳам октагонга кўтарилиши маълум қилинганди. Бироқ, бу борада аниқ тўхтамга келингани йўқ.
Тез орада уларга кимлар рақиб бўлишини ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!
Фикрлар