Оладиган борми? “Бавария” энг қиммат юлдузлари нархи ошкор бўлди

  • 12 ноябрь, 08:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Германиянинг Bild нашри журналистлари “Бавария”нинг энг қимматбаҳо юлдузлари шартномасидаги молиявий маълумотларни қўлга киритди.

Tecno

Хусусан, жамоа етакчиларидан Жамол Мусиаланинг келишувида бу ҳужумкор футболчини 175 миллион еврога трансфер қилиш мумкинлиги расман белгилаб қўйилган.

Мусиала клуб билан 2030 йилнинг ёзигача давом этадиган битимга эга. Унга кўра, бу муддат тугашига бир йил қолганида ўйинчининг трансфер нархи 100 миллион еврога туширилади.

“Бавария”га келганидан бери тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган Ҳарри Кейнни келаси ёз 65 миллион еврога харид қилиш имкони бор. Мюнхенликлар бу ҳужумчини олиш учун “Тоттенхэм”га қарийб 100 миллион евро тўлаган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!