Оладиган борми? Манчестерликлар энг зўр футболчисига нарх белгилади
Англия Премьер-лигасидаги мавқеини тиклаб бораётган “Манчестер Юнайтед” сўнгги йилларда жамоанинг энг зўр ўйинчи бўлиб келаётан Бруну Фернандеш учун нарх белгилади.
Caught Offside журналистлари маълумотига кўра, манчестерликлар португалиялик юлдузни ёзги трансферлар ойнаси даврида мўмай даромад эвазига соииб юборишга тайёр.
Клуб Фернандеш трансферидан 100 миллион евро ишлаб топмоқчи.
Бироқ Фернандеш кейинги мавсумда ҳам манчестерликлар сафида ўйнашда давом этиши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди.
Бруну Фернандеш 2020 йилда “Спортинг”дан “Манчестер Юнайтед”га 65 миллион еврога ўтган. Унинг шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача амал қилади.
Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 25 та ўйинда қатнашиб, олтита гол урди ва 13 та голли узатма берди.
Фикрлар