Оладиганлар келаверсин! “Реал” машҳур юлдузига нарх белгилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Нуфузли манба – ESPN маълумотига кўра, франциялик футболчи Орельен Тчуамени ёзда “Реал”ни тарк этиши эҳтимоли ошиб бормоқда.

“Қироллик клуби” тажрибали ярим ҳимоячисини 90 миллион еврога сотишга тайёрлигини маълум қилди. Тчуаменининг асосий харидори сифатида “Манчестер Юнайтед” тилга олинмоқда.

Transfermarkt портали экспертлари Орельеннинг бозор қийматини 70 миллион еврога баҳолаган.

2025/26 йилги мавсумда Тчуамени барча турнирларда 49 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига иккиталан гол ва ассист расмийлаштирди. Унинг шартномаси 2028 йилгача амал қилади.

 

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!