Олег Зотеев бошқа клубда тўп суради
Жанубий Корея чемпионатида ўтган мавсумни юқори нотада тугатган легионеримиз Олег Зотеев “Чоннам “Драгонс”ни тарк этгани маълум бўлди. Бу хусусида клуби матбуот хизмати хабар тарқатди.
Унда ёзилишича, жамоадаги 9 нафар футболчининг шартномалари 2021 йил 31 декабрь куни ниҳоясига етган. Шу сабабли томонлар ўзаро дўстона муносабатда хайрлашишган. “Чоннам Драгонс” клубдан кетган барча ўйинчилар қатори Зотеевга ҳам самарали ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирган.
Олег ушбу клуб сафида 2020 ва 2021 йилги мавсумларни ўтказди ва ўтган йили Жанубий Корея Кубогини қўлга киритилишида ҳамюртимиз финалдаги голи билан катта ёрдам берди.
Футболчи яқинда Sports.uz сайтига берган интервьюсида олдида тўртта қизиқарли таклиф борлиги ҳақида айтган. Шундай экан, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Фикрлар