Ольга Забелинская “Жиро дʼИталия”да қандай иштирок этмоқда?
Шу кунларда, Италия йўллари бўйлаб, “Жиро дʼИталия” аёллар кўпкунлик велопойгаси ўтказилмоқда. Бу турнирда Ўзбекистон шарафини тажрибали велопойгачимиз Ольга Забелинская ҳимоя қилмоқда. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Ҳозиргача мусобақада 5 та босқич ортда қолиб, бугун олтинчи босқичга старт берилди. Кечаги бешинчи босқич баҳсларида спортчилар Террачина шаҳрида 110,3 километрли масофани босиб ўтди.
Ҳамюртимиз Забелинская ушбу босқичда марра чизиғини 73-бўлиб кесиб ўтди. У мусобақада ғолибликни қўлга киритган Мариан Воснинг натижасидан 10 дақиқа, 36 сония ортда қолиб кетди. Маълумот учун, Мариан Вос голландиялик спортчи бўлиб, мусобақада “CCC” жамоаси номидан иштирок этмоқда.
Ольга Забелинская "Токио-2020" Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган икки велоспортчиларимиздан бири ҳисобланади.
Бугун велоспортчилар мусобақанинг 6-босқичи доирасида Италиянинг Торре Греко ва Нола шаҳарлари бўйлаб 97,5 километрли масофада ғолиблик учун кураш олиб боради.

Фикрлар