Олимпиада чемпиони вояга етмаган икки қизни зўрлаганликда айбланмоқда

Дзюдо бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Петер Зайзенбехер украина расмийлари томонида Австрияга жўнатилгани ҳақида L'Equipe нашри хабар бермоқда. 59 ёшли спортчи ватанида иккита вояга етмаган қизни зўрлаганликда айбланмоқда.

Австрия суди 48 соат ичида Зайзенбехерни қамоққа олиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Аввалроқ, Расмий Киев Австриянинг дзюдочини қайтариш борасидаги илтимосини рад этганди.

Эслатиб ўтамиз: Петер Лос-Анжелес 1984 ҳамда Сеул 1988 Олимпиадасида 86 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритганди.

зей

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!