Олимпиада чемпионини тарбиялаган мураббий энди Ўзбекистон терма жамоасини бошқаради

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоасини энди Павел Хан бошқаради. Бу ҳақида ассоциациянинг Токио-2020 якунлари ва янги стратегик режаларга бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Туризм ва спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов, Спортнинг яккакураш турлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби директори Баҳодир Маматназаров, шунингдек, ассоциация мутасаддилари ва мураббийлари иштирок этишди.

Даставвал ассоциациянинг Токио-2020 Олимпия ўйинларигача бўлган фаолияти сарҳисоб қилинди. Шерзод Ташматов Олимпиада якунидан кейин спортчиларнинг иштироки чуқур таҳлил қилингани, шундан сўнг терма жамоада бош мураббий ўзгарганини маълум қилди. Унга кўра, эндиликда Павел Хан бош мураббий, Александр Ким эса маслаҳатчи тренер сифатида фаолият олиб боради.

Маълумот учун, Хан Павел Афанасьевич 1984 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Таэквондо бўйича Ўзбекистоннинг илк Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитовнинг мураббийи ҳисобланади.

Манба: olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!