Олимпиада йўлланмаси соҳибига икки хонали уй совға қилинди
2020 йил 25 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳумо арена”да республикамиз ёшлари билан учрашуви чоғида ҳар йил ўз соҳасида фаол бўлган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш таклифи билдирилган эди.
Шу муносабат билан, куни кеча, Навоий шаҳар “Ёшлар” марказининг катта мажлислар залида вилоятда 2020 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан бажарилган ишлар сарҳисобига бағишланган тадбир ўтказилди. Бу ҳақда жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги расмий сайти хабар тарқатди.
Тадбирда фестивалда фаол иштирок этган иқтидорли ёшлар, юқори натижалар қайд этган спортчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар Навоий вилояти ҳокими томонидан рағбатлантирилди.
Маросимнинг энг кулминацион нуқтаси – сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ кубогида 1-ўринни эгаллаб, Токио олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган ҳамда 2020 йил якунларига кўра, Навоий вилоятида “Энг яхши спортчи” номинацияси ғолиби бўлган Хуршид Турсуновга икки хонали уйнинг калитини топшириш жараёни бўлди.
Фикрлар