Олимпиадада бокс ҳакамларининг қароридан норози бўлган МОҚ раҳбарияти махсус комиссия раиси билан учрашди

Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бокс беллашувларида баъзи баҳслар юзасидан эълон қилинган қарорлар кенг омманинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Маълумки, ушбу Олимпия ўйинларида бокс баҳсларини ўтказиш Халқаро боксчилар ассоциациясига (АИБА) эмас, Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан тузилган махсус комиссияга топширилган. Унга эса Халқаро гимнастика федерацияси президенти, япониялик Моринари Ватанабе раҳбарлик қилмоқда.

Мусобақа давомида айрим делегациялар бокс бўйича мусобақалардаги ҳакамлик юзасидан ўз норозиликларини маълум қилишди. Шу жумладан, Ўзбекистон МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов ҳам Моринари Ватанабе билан учрашиб, вазиятга ойдинлик киритиб олишди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Махсус комиссия учрашув давомида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мутасаддиларини ўз фаолияти билан батафсил таништириб ўтди. Халқаро мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳар бир беллашувда 5 нафар ҳакамдан ташқари алоҳида 2 махсус вакил орқали рефериларнинг қарори назорат қилиб борилади. Баҳс якунида эълон қилинган қарор қайта кўриб чиқилмайди.

Қўшимча қилинишича, жангларда шубҳали ҳолатлар алоҳида ўрганиб борилади ва ўз ишига нопрофессионал ёндашган ҳакамлар Олимпия ўйинларидан четлатилиш ва уйига жўнатиб юборилиши белгилаб қўйилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
30/07/2021 17:29
йуге, ойдинлик киритиб олишибди-ми? Шоабдурахмонов ва Косимов деган чурвака узи нима учун борган, МОК да нима килиб юрибди? Спорт борасида тушунчаси бор-ми? Харом еб, откат килиб юришибди, холос-ку!