"Олимпиакос" хўжайини коронавирусга чалинди
Грециялик машҳур бизнесмен ва сиёсатчи Евангелос Маринакис коронавирусга чалинди.
“Янги вирус менга “меҳмон бўлди” ва мен бу ҳақда оммага маълум қилишим керак. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман, чунки мен барча керакли чораларни кўрдим ва шифокорларнинг кўрсатмаларига амал қилдим. Барча юртдошларимни ҳам шундай ҳаракат қилишга чорлайман. Ҳаммага тезроқ соғайиб кетишларини тилайман”, - дейди Маринакис.
Маълумот учун, Маринакис "Олимпиакос" ва "Ноттингем Форест" клублари хўжайини ҳисобланади.
Фикрлар