"Олимпик" Қозоғистон клубини иккинчи ўйинда ҳам мағлуб этди

Хабарингиз бор, "Олимпик" жамоаси Тимур Кападзе бошчилигида Туркияда йиғин ўтказмоқда. Кеча жамоа Қозоғистон Премьер-лигаси вакили "Қайсар" билан назорат беллашувини ўтказди. Унда Алишер Одилов ва Руслан Жияновларнинг голлари "Олимпик"га ғалабани тақдим этди.

Назорат учрашуви, 26.12.2023
"Олимпик" - "Қайсар" 2:0
Голлар: А.Одилов, Р.Жиянов

"Олимпик": Ҳамидулло Абдунабиев, Акбар Абдурасулов, Александр Зевадинов, Аҳмадулло Муқумжонов, Амир Тўрақулов, Иброҳим Ибрагимов, Жасур Жалолиддинов, Фарруҳ Мухторов, Отабек Жўрақўзиев, Алишер Одилов, Самандар Мавлонқулов (Руслан Жиянов, 30).

Захирадан тушганлар: Саидазамат Мирсаидов, Жаҳонгир Фозилов.

Эслатиб ўтамиз, "Олимпик" 23 декабрь куни ҳам айнан "Кайсар"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!