"Олимпик" "Химки"ни мағлуб этди

Туркияда йиғин олиб бораётган "Олимпик" бугун Россиянинг "Химки" жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Ўйин вакилларимизнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. "Олимпик" сафида Алишер Одилов ва Иброҳим Ибрагимов гол муаллифларига айланди.

Назорат учрашуви

4 февраль, 2024 йил

"Олимпик" - "Химки" (Россия) - 2:1

Голлар: Алишер Одилов (пен.) 34, Иброҳим Ибрагимов (пен.) 45 - Даниил Степанов 21.

"Олимпик": Ҳамидулло Абдунабиев, Шаҳзод Тоиров, Маҳмуд Маҳамаджонов, Александр Зевадинов, Саидазамат Мирсаидов, Абдурауф Бўриев, Иброҳим Ибрагимов (Беҳруз Асқаров 61), Фаррух Мухторов (Пўлатхўжа Холдорхонов 40), Алишер Одилов, Отабек Жўрақўзиев, Жасурбек Жалолиддинов.

"Олимпик" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Норов Абдужалил
04/02/2024 23:12
Пулатхужа Холдорхонов Пахтакор уйинчиси эмасми?