"Олимпик"нинг икки аъзоси янги мавсумни "Пахтакор"да бошлайди
"Олимпик"нинг икки нафар аъзоси янги мавсумни пойтахтнинг бошқа клубида бошлайди. SPORTS.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев бу ҳақида ўз телеграм каналида хабар берди.
"Отабек Жўрақўзиев ва Абдурауф Бўриев янги мавсумни "Пахтакор" сафида бошлашга яқин турибди.
"Олимпик" аъзолари "шерлар"нинг хозир энг заиф нуқтасига айланган зоналарни узоқ йил ёпиб беришга қодир потенциалга эга. Музокаралар финишга яқинлашиб қолган", - дейилади хабарда.
Фикрлар