Олимпия термамизнинг "қуруқ" ўйинлар серияси барҳам топди
Айни дақиқаларда Индонезияда ўтаётган Осиё ўйинларининг футбол мусобақаси чорак финал баҳсида Ўзбекистон ва Жанубий Корея олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда.
Эътиборлиси, мазкур учрашувнинг 5-дақиқасида кореяликлар ҳисобни очишди. Хванг Куи Жо гол муаллифи бўлди ва ушбу қитъа ўйинларида терма жамоамиз дарвозасига йўл топган дастлабки жамоа бўлди.
Дарвозабонимиз Ботирали Эргашев 365 дақиқа ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар