Олимпияда чемпиони Ислом Махачев ва Хамзат Чимаевнинг кураши бошқаларникидан нима учун устунлигини тушунтирди
Эркин кураш бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби Гейбл Стивсон Ислом Махачев ва Хамзат Чимаевнинг бошқа курашчилардан устунлиги нимада эканини айтди.
"Ҳозир UFC да кураш базасига эътибор қаратадиган, аммо уни ММАга мослаштирадиган йигитлар устунлик қиляпти ва ғалаба қозонмоқда. Менимча, кўпгина курашчилар ММАда ҳужумни қандай қилиб тўғри бошлаш, уни тўғри якунлаш, рақибни октагон бурчагида ағдариш учун оёқлардан қандай фойдаланиш ва гильотиндан қандай чиқиб кетишни тушунмайди. Ислом ва Хамзат эса буларни аъло даражада бажаришади. Шу учун улар бошқалардан устунроқ", - деди америкалик оғир вазнли спортчи.
Маълумот учун, Токио Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган 25 ёшли Гейбл Стивсон ўтган йилнинг сентябрь ойида LFA лигасида Бреден Петерсонни бир ярим дақиқада нокаутга учратиб, ММАдаги дебютини муваффақиятли ўтказган бўлса, ноябрь ойида америкалик APFC байроғи остида иштирок этган Кевин Хайнни 24 сонияда мағлуб этиб, ММАдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди.



Фикрлар