Олисе: "Олтин тўп" ҳақида ўйламаяпман, мен учун жамоа ва совринлар муҳим"

"Бавария" вингери Майкл Олисе "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имконияти ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди.

Жорий мавсумда 24 ёшли футболчи барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди.

"Мен бу ҳақида ўйламаяпман, чунки бу мавсумда ҳали кўп ўйинлар олдинда турибди. Агар шундай бўлиб қолса, албатта, ёмон бўлмасди. Аммо ростини айтсам, ҳозир бу нарсага эътибор қаратганим йўқ.

Мен учун биринчи ўринда совринлар ва жамоа туради. Қолгани эса қандай бўлса, шундай бўлади", — деди Олисе "CBS Sports" эфирида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!