Олисе “Реал”га ўтиши учун суперюлдуз Мадриддан кетиши керак
Испания матбуотига кўра, «Реал Мадрид» таркибига «Бавария» ярим ҳимоячиси Майкл Олисе қўшилиши учун жамоа ўз етакчиларидан бири — Винисиус Жуниор билан хайрлашишига тўғри келади.
Инсайдер Серхио Валентин маълумотича, франциялик футболчи «қироллик клуби»га фақат бразилиялик ҳужумчи жамоани тарк этган тақдирдагина ўтади. Аммо мадридликлар Винисиусдан воз кечиш ниятида эмас, шу боис Олисенинг бу ёзда «Сантьяго Бернабеу»га келиши деярли реал эмас, дея баҳоланмоқда.
Аввалроқ «Реал» Олисе учун 150 миллион евро таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. «Бавария» эса футболчини 500 миллион евро атрофидаги миқдордан камга қўйиб юборишни истамаяпти. Бу сумма амалда амалга ошиши қийин экани тушунарли, мюнхенликлар эса шу йўл билан ўз юлдузини сақлаб қолишга urinayotgani айтилмоқда.

Фикрлар