Олисенинг баҳосини пул билан ўлчаб бўлмайди
"Бавария" ҳужумчи ярим ҳимоячиси Майкл Олисе билан хайрлашишни режалаштираётгани йўқ.
Аввалроқ матбуотда "Реал" 24 ёшли футболчи учун 150 миллион евро таклиф қилишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бироқ L’Équipe нашри ёзишича, шу ҳафта "Бавария" раҳбарларидан бири суҳбат давомида қуйидаги фикрни билдирган: "У ҳатто 200 миллион евро учун ҳам кетмайди".
"Олисе баҳосини пул билан ўлчаб бўлмайди. Ҳатто 500 миллион евро таклиф қилинса ҳам, уни қўйиб юбормаймиз", – дея қўшимча қилган немис клуби директорлар кенгашининг яна бир аъзоси.
Манбаларга кўра, француз футболчисига "Манчестер Сити" ёки ПСЖ даъвогар бўлиши мумкин эди. Аммо 2016/17 йилги мавсумда академиясида тўп сурган "Сити"га қайтиш Олисе режаларига кирмаслиги айтилмоқда.
ПСЖ эса, кутилганидек, яқин вақтларда янги футболчилар учун улкан маблағ сарфлаш ниятида эмас.

Фикрлар