Оливер Гласнер "Манчестер Юнайтед"ни ёзда қабул қилиши мумкин

CHERY AUTO

Яқинда Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи этиб тайинланди ва мавсум охиригача жамоа билан ишлайди. Бироқ ёзда "қизил иблислар" янада тажрибали ва юқори мақомли мураббийни олиб келишни режалаштирмоқда.

Tecno

Матбуот маълумотларига кўра, ёзда "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилиши мумкин бўлган асосий номзод — ҳозирда "Кристал Пэлас"ни бошқараётган Оливер Гласнер ҳисобланади. Австриялик мутахассис бир неча вақтдан бери манкунианликлар билан боғлаб келинмоқда.

"The Standard" нашридаги мақола айнан қуйидаги сўзлар билан бошланади:
"Оливер Гласнер "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги бош мураббийи лавозими учун очиқ-ойдин фаворитга айланди".

Шунингдек, нашр Гласнернинг ўзига тегишли баёнотни ҳам келтирган. Жума куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида австриялик мураббий карьерасида янги чақирувни қабул қилишга тайёр эканини билдирган.

Қайд этиш жоиз, Оливер Гласнер қўл остида "Кристал Пэлас" 2025 йилда Англия Кубоги ва Суперкубокни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!