Оливер Кан Роналдунинг "Бавария"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди
Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош директори Оливер Каннинг фикрича, Криштиану Роналду "Бавария" фалсафасига тўғри келмайди.
- Жаҳон чемпионати давомида "Бавария" Криштиану Роналдуга бошпана беришга тайёрлиги ҳақида кўп гапирилди.
- Бу гаплар қаердан келади? Буткул бемаънилик.
Роналду ажойиб футболчи, аммо у клубимиз концепцияси ва фалсафасига тўғри келмаслиги аниқ.
Эслатиб ўтамиз, Роналду шов-шувли интервьюсидан сўнг мундиал арафасида “Манчестер Юнайтед” билан шартномани бекор қилган эди. У айни дамда эркин агент ҳисобланади.
Фикрлар