Олий Лига: 29-турнинг энг яхшилари ва гол урган футболчилари

16-19 ноябрь кунлари Олий Лига 29-тур ўйинлари ўтказилди.

Бу турда “Бунёдкор” ўз майдонида “Навбаҳор” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб “Локомотив”ни муддатидан олдин чемпион бўлишига “кўмаклашиб юборди”.

Ўз навбатида “Локо” “Металлург”га қарши баҳсда 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Бу турда дарвозалар 16 марта ишғол қилинди. Бир учрашувда ҳисоб очилмаган бўлса, “Бунёдкор” – “Навбаҳор” баҳсида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилган.

“Локомотив” – “Металлург”, “Сўғдиёна” – “Насаф” ўйинлари голларга бой тарзда ўтди.

Бу турда фақатгина Шахбоз Эркинов биттадан ортиқ гол уришга эришди холос.

Қуйида 29-турнинг энг яхшилари ва гол урган футболчилари билан танишишингиз мумкин.    

29-тур. 16 ноябрь (чоршанба)

«Обод» (Тошкент) – «Андижон» (Андижон) – 0:0. 750 томошабин.

Энг яхши ўйинчиларШ. Норхонов – А. Бердиев.  

17 ноябрь (пайшанба)

«Нефтчи» (Фарғона) – «Қизилқум» (Навоий) - 0:1. 821 томошабин.

Гол: И. Юнусов (66 пенальти).

Энг яхши ўйинчилар: М. Саидов – И. Юнусов.

«Машъал» (Муборак) – «Бухоро» (Бухоро) – 2:0. 6123 томошабин.

Голлар: С. Абдураимов (42), Ҳ. Муртазоев (81).

Энг яхши ўйинчилар: Д. Ильёсов – Ш. Муллажонов.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган) – 1:1. 507 томошабин.

Голлар: Д. Ҳамдамов (72 пенальти) – А. Абдуллаев (30).

Энг яхши ўйинчилар: Д. Хамдамов – Д. Жабборов.

29-тур. 18 ноябрь (жума)

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Пахтакор» (Тошкент) – 0:1. 1335 томошабин.

Гол: Д. Хакимов (10).

Энг яхши ўйинчилар: З. Пиримов – Ж. Машарипов.

«Шўртан» (Ғузор) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 0:2. 953 томошабин.

Голлар: Ж. Сиддиқов (12), Б. Акрамов (90+2).

Энг яхши ўйинчилар: З. Полвонов – Ж. Сиддиков.

 

«Локомотив» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод) – 4:1. 4502 томошабин.

Голлар: О. Зотеев (23), С. Абдуллаев (36), М. Бикмаев (68), Т. Абдухолиқов (87) – З. Абдуллаев (90+2).

Энг яхши ўйинчилар: О. Зотеев – Д. Эсонқулов.

29-тур. 19 ноябрь (шанба)

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Насаф» (Қарши) – 0:3. 1322 томошабин.

Голлар: Ш. Эркинов (5, 19), Ф. Мусаев (76).

Энг яхши ўйинчилар: М. Холмухамедов – Ш. Эркинов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!