Ольмо “Барса”да қадр топмаган футболчи номини айтди
“Барселона” ярим ҳимоячиси Даниэль Ольмо жамоадошлари орасида клубда етарлича қадр топмаган ўйинчи борлигини маълум қилди.
27 ёшли футболчи жамоадоши Эрик Гарсия имкониятларидан паст баҳоланган деб ҳисоблайди. Бу ҳимоячи жорий мавсумдагина бош мураббий Ханс-Дитер Флик учун асосий ўйинчилардан бирига айланди.
- Эрик — таркибимиздаги энг кам баҳоланган футболчи. Ҳозир уни аввалгидан кўпроқ қадрлашмоқда, аммо барибир мен уни кўрсатаман, - деди Ольмо.
Гарсия жорий мавсумда 42 ўйин ўтказиб, 1 гол ва 2 ассист қайд этган. Декабрь ойида у клуб билан шартномасини 2031 йилгача узайтирган.
Фикрлар