Ольмо: "Жоан Гарсия — юқори даражадаги дарвозабон"

CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо Ла Лиганинг 18-тури доирасида "Эспаньол"га қарши ўйинда (2:0) жамоа дарвозабони Жоан Гарсиянинг ҳаракатларини юқори баҳолади.

Tecno

Ушбу баҳсда Гарсия 7 та сейвни амалга ошириб, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Ўйиндан олдин "Эспаньол" мухлислари аввал ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган Жоанни ҳуштак билан қарши олган эди.

"Янги йилни ғалаба билан бошладик. Осон бўлмаслигини билардик. Улар жуда яхши ўйин кўрсатди. Биз эса ҳал қилувчи вазиятларда аниқроқ бўлдик.

Асосий таркибда майдонга тушаётганлар ҳам, захирадан ўйинга қўшилаётганлар ҳам доимо максимал даражада тайёр бўлиши керак. Биз — жамоамиз. Ҳар бир футболчи ўз ҳиссасини қўшиши шарт".

Жоан Гарсия ҳақида:

"У ажойиб. Бу — юқори даражадаги дарвозабон. Собиқ мухлислари олдида у мукаммал ўйин намойиш этди. У бизга ҳозир ҳам, келажакда ҳам жуда катта фойда келтиради", — деди Ольмо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!