Олти нафар дзюдочимиз Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи зонада

Ортда қолган Загреб Гран-присидан сўнг дзюдочиларнинг янгиланган Олимпиада рейтинги эълон қилинди. -60 килограмм вазн тоифасида ғолиб чиққан Шарофиддин Лутфиллаев ўз ҳисобига 700 очко қўшиб қўйди ва эндиликда Олимпиада рейтингининг тўртинчи поғонасига кўтарилиб олди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси. Батафсил:

-60 кг:
1. Роберт Мшвидобадзе (Россия) – 2741 очко
4(8 ўтган рейтингдаги ўрни). Шарофиддин Лутфуллаев – 2207 очко (йўлланма зонасида)
43(49). Диёрбек Ўрозбоев – 490 очко (йўлланма зонасида эмас)
50(45). Кемран Нуриллаев – 415 очко (йўлланма зонасида эмас)

-66 кг:
1. Херлен Ганболд (Мўғилистон) – 2595 очко
21(21). Сардор Нуруллаев – 974 очко (йўлланма зонасида)
25(24). Шаҳрам Аҳадов – 919 очко (йўлланма зонасида)
46(66). Муҳриддин Тиловов – 512 очко (йўлланма зонасида эмас)

-73 кг:
1. Артур Маргелдион (Канада) – 2588 очко
13(10). Ҳикматиллоҳ Тўраев – 1356 очко (йўлланма зонасида)
53(50). Ғиёсжон Бобоев – 410 очко (йўлланма зонасида эмас)

-81 кг:
1. Саид Муллаи (Эрон) – 2583 очко
36(34). Шарофиддин Болтабоев – 705 (қитъавий квота)

-90 кг:
1. Николоз Шеразадишвили (Испания) – 3351 очко
63(61). Давлат Бобонов – 323 очко (йўлланма зонасида эмас)

-100 кг:
1. Гухам Чо (Жанубий Корея) – 3100 очко
25(24). Муҳаммадкарим Хуррамов – 891 (йўлланма зонасида)

+100 кг:
1. Гурам Тушишвили (Грузия) – 2705 очко
6(6). Бекмурод Олтибоев – 1724 очко (йўлланма зонасида)
49(100+). Алишер Юсупов – 356 очко (йўлланма зонасида эмас)

Аёллар:
-52 кг:
1. Нацуми Цунода (Япония) – 2650 очко
34(36). Диёра Келдиёрова – 665 очко (йўлланма зонасида эмас)

-70 кг:
1. Келита Зупанчич (Канада) – 2602 очко
36(33). Гулноза Матниязова – 600 очко (йўлланма зонасида эмас)

Эслатма!
– Юқорида фақат Олимпиада рейтинги келтириб ўтилган, жаҳон рейтинги эмас.
– Рейтингда етакчи ва унга энг яқин вакилларимиз кўрсатилган.
– Бир вазнда 2 ёки ундан ортиқ дзюдочи йўлланма зонасида бўлса, қайси спортчи Олимпиадага боришини МОҚ ва федерация танлайди.
– Олимпиада рейтингини йиғиш 2020 йилнинг 25 май санасида якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!