Олти йилдан сўнг "Челси" футболчиси энг зўр деб топилди
Англия Премьер-лигасида апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқлади.
Совринни "Челси"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Коул Палмер қўлга киритди. Палмер ўтган ой Англия чемпионатида тўртта ўйин ўтказиб, еттита гол урди ва битта самарали узтамани амалга оширди. Англиялик футболчи 2023/2024 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси совринига ҳам даъвогарлар рўйхатига киритилган.
Қизиғи шундаки, "Челси" вакили охирги марта 2018 йилда бу соврин эгаси бўлган. Сентябрь ойида фантастик ўйин ўтказган Эден Азар "Player of the month" совринни қўлга киритганди.
Эслатиб ўтамиз, "аристократлар" АПЛнинг навбатдаги баҳсини "Ноттингем Форест"га қарши ўтказади.
Фикрлар