“Олтин бутса” соҳиби кутилмаган шартномага эга бўлди

“Лацио” раҳбарияти жамоа таркибида тўпурар бўлган ва “Олтин бутса”ни қўлга киритган Чиро Иммобилега кутилмаган шартнома таклиф қилди.

Футболчининг ўзи интервьюларидан бирида яна уч-тўрт йил футбол ўйнаши мумкинлигини таъкидлаган эди. Клуб хўжайинлари тажрибали ҳужумчига олти йиллик шартнома берди. Агар у бу битимни қабул қилса, фаолиятини айнан “Лацио”да якунлашига тўғри келади.

Янги шартнома бўйича римликлар моҳир тўпурарга йилига 4 миллион евро атрофида маош беради ва турли бонуслар ҳам кўзда тутилган. Иммобиле бу таклифни қабул қилишга тайёрлиги айтилмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!