
"Олтин тўп" соҳиби Европага қайтиши мумкин
"Ал Иттиҳод" клубининг 37 ёшли форварди Карим Бензема фаолиятини "Бенфика"да давом эттириши мумкин.
Goal нашри берган хабарларга кўра, лиссабонликларнинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи франциялик хужумчини клубга олиб келишни ҳохлаяпти. Таъкидланишича, футболчининг ўзи ушбу трансфер амалга ошиши учун маошини камайтиришга ҳам рози бўлиши керак. Страйкер Риёд клуби сафида йилига 100 миллион евро ишлаб топади. Ушбу трансфер лиссабонликликлар учун 7 миллионга тушиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Бенземанинг "Ал Иттиҳод" билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзида якунига етади.
Фикрлар