"Олтин тўп". Йил давомида номзодлар ўзгариб турди, бироқ у қолди
Январ ойида Левандовски "Олтин тўп"га даъвогар эди. Чемпионлар лигасидан сўнг Канте бунга лойиқ, деб айтилди. Евродан кейин ҳамма Жоржиньо ҳақида гапирди. Айни дамда Бензема яхши ўйнамоқда", - дея ёзади "Барса" мухлиси "BarcaWorldwide"нинг твиттер саҳифасида.
2021 йил "Олтин тўп"га даъвогарлар
Январ-март: Левандовски ва Месси
Апрель: Мбаппе ва Месси
Май: Де Брюйне ва Месси
Июнь: Канте ва Месси
Июль: Месси
Август: Жоржиньо ва Месси
Сентябрь: Левандовски Месси
Октябрь: Бензема ва Месси
"Менимча, бу ерда ҳеч қандай бахс бўлиши мумкин эмас",-дея сўзларини якунлади мухлис.
2021 йил давомида 34 ёшли аргентиналикка кўплаб футболчилар "Олтин тўп" борасида рақобат уюштирди. Йил бошидан бери номзодлар ўзгарди, бироқ Лео қолди.
Эслатиб ўтамиз, "Олтин тўп" топшириш маросими 20 ноябрда Париждаги "Шатл" театрида бўлиб ўтади.
Фикрлар