Ўқ отиш. 6 нафар ҳамюртимиз халқаро турнирда шоҳсупага кўтарилди
20-28 октябрь кунлари қўшни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича халқаро хотира турнири бўлиб ўтди. 6 мамлакатдан 190 нафар мерган қатнашган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, мусобақада қуйидаги спортчиларимиз ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди:
Олтин медаль:
Владимир Свечников (10 метрдан пневматик тўппончадан отиш, катталар)
Кумуш медаль:
Дилафрўз Қобилжонова (10 метрдан пневматик милтиқдан отиш, ёшлар)
Бронза медаль:
Жавоҳир Соҳибов (10 метрдан пневматик милтиқдан отиш, катталар)
Дилафрўз Қобилжонова (10 метрдан пневматик милтиқдан отиш, катталар)
Илҳомбек Обиджонов (10 метрдан пневматик тўппончадан отиш, ёшлар)
Ирода Азимбоева (10 метрдан пневматик тўппончадан отиш, ёшлар)
Фикрлар