Ўқ отиш. Осиё чемпионатидан яна бир хушхабар!
Корея Республикасининг Тегу шаҳридан яна бир хушхабар. Мазкур шаҳарда ўтаётган ўқ отиш спорти бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медал қўлга киритди.
МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, бу сафар ҳам 10 метрга пневматик тўппончадан отиш дастурида ўсмирлар ўртасидаги жамоавий йўналишдан сўнг бугун ёшлар жамоамиз ҳам шоҳсупага кўтарилди. Муҳаммад Камалов, Илҳомбек Обиджонов ҳамда Нуриддин Нуриддиновдан иборат трио кумуш медални киритди.
1-ўрин Ҳиндистон
2-ўрин Ўзбекистон
3-ўрин Корея Республикаси
Фикрлар