Оқ Уйдаги UFC турнирини кузатиш учун турли мамлакатлардан юқори мартабали амалдорлар ташриф буюради

  • 5 ноября, 11:33
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Американинг нуфузли "Variety" нашри 2026 йил 14 июнь куни Оқ Уйда ўтказилиши режалаштирилган UFC турнирида АҚШ президенти Дональд Трамп ва бошқа америкалик сиёсий арбоблардан ташқари, турли мамлакатлардан юқори мартабали амалдорлар иштирок этиши ҳақида хабар берди.

Tecno

"Манбаларда айтилишича, президент Дональд Трамп Paramount нинг лига билан 7,7 миллиард долларлик келишуви бўйича биринчи UFC кечаларидан бирини Оқ Уйнинг майсазорида ташкил этмоқчи. Дунёнинг турли бурчакларидан келган таниқли шахслар кечки овқатда қатнашадилар, сўнгра асосий тадбир учун октагон томон йўл олишади", - дейилади мақолада.

Бу воқеа UFC тарихидаги энг ғайриоддий ва сиёсий жиҳатдан муҳим турнирлардан бири бўлиши кутилмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию