Ортга йўл йўқ, “Реал”га ўтаман!
“Пари Сен-Жермен” раҳбарияти аргентиналик ярим ҳимоячи Леандро Паредес билан хайрлашишга тайёр эканини билдирган.
2019 йилдан бери Париж клубида фаолият юритаётган юлдуз айни пайтда клубга керак бўлмай қолди.
Тажрибали ярим ҳимоячини биринчилардан бўлиб собиқ жамоаси – “Рома” ўз сафига чорлаган эди. Жозе Моуриньо Паредес ёрдамида майдон марказини кучайтиришни режалаштирганди.
Бироқ, 27 ёшли футболчи бир неча мавсум ўйнаган “Рома”га қайтишни истамади ва “Реал”га ўтишни орзу қилаётганини айтди.
- Ҳар бир футболчи бу жамоа формасини кийишни орзу қилади. Бу буюк клуб. Мен ПСЖни ҳам қаттиқ ҳурмат қиламан, - деди Леандро Паредес.
Аргентиналик ярим ҳимоячи жароҳатлар туфайли жуда кам ўйин ўтказди. У жами 22 та ўйинда қатнашиб, битта гол ва иккита ассист қайд этди. Бир йиллик шартномаси қолган ўйинчи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар