Ўртоқлик ўйини. "Бунёдкор" Чехия клубига мағлуб бўлди
"Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттирмоқда.
Бугун йиғин доирасидаги илк ўртоқлик учрашувида Тошкент клуби Чехия Республикаси 1-дивизиони вакили — "Збройовка Брно" жамоасига мағлуб бўлди. Учрашувда рақиб жамоа сафида Ведрал ва Кавос голларга муаллифлик қилди.
Маълумот учун, "қалдирғочлар" навбатдаги назорат ўйинини 19 январь куни ўтказади.



Фикрлар