Ўртоқлик ўйини. "Бухоро" Косова клубига кичик ҳисобда мағлуб бўлди
"Бухоро" Суперлиганинг янги мавсумига БААда тайёргарликни давом эттирмоқда.
Бугун жамоа дастлабки назорат ўйини доирасида Косованинг "Дречина" клубига қарши майдонга тушди. Учрашув 1:0 ҳисобида косоваликлар ғалабаси билан якунланди. Ягона гол 32-дақиқада Меҳди Чоуба томонидан киритилди.
Маълумот учун, кейинги ўйинда "Бухоро" 23 январ куни "Сзегед 2011" жамоаси билан баҳс олиб боради.



Фикрлар