Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қозоғизтон клубидан устун келди

CHERY AUTO

Янги мавсумда Дубайда тайёргарлик кўраётган "Динамо" жамоаси дастлабки халқаро учрашувини Қозоғистоннинг "Қайсар" клубига қарши ўтказди.

Tecno

"Ал-Рашид" стадионида кечган баҳсда Вадим Абрамов жамоа сафида деярли барча футболчиларга имконият берди. Учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ Нурулла Тўхтасиновнинг узатмасидан кейин Анваржон Ҳожимирзаев ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим якунида қозоқлар ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.

Иккинчи бўлимда эса Ҳожимирзаев дастлаб дублини нишонлади, кўп ўтмай Санжар Қодирқулов жарима зарбасидан қойилмақом гол уриб, ҳисобни 3:1га етказди.

Шу тариқа, Самарқанд клуби йиғиндаги дастлабки баҳсида Қозоғистон жамоасидан устун келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!