Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Хоразм"ни мағлуб этди
Янги мавсумга тайёргарлик доирасида "Динамо" жамоаси Тошкентда дастлабки назорат баҳсини ўтказди.
Вадим Абрамов шогирдлари Ҳаким Фузайлов мураббийлигидаги "Хоразм"га қарши майдонга чиқишди. Сунъий қопламали майдонда ўтган баҳсда мураббийлар штаби асосан ёшлардан иборат таркибни синовдан ўтказишди. Учрашувда Миржаҳон Мираҳмадовнинг ягона голи самарқандликларга ғалаба келтирди – 1:0.
Маълумот учун, Абрамов жамоаси навбатдаги назорат учрашуви 13 январ куни "Бунёдкор"га қарши бўлиб ўтади.
Фикрлар