Ўртоқлик ўйини. "Навбаҳор" Қозоғистон клуби билан дуранг ўйнади
"Навбаҳор" Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.
Бугун наманганликлар йиғин доирасида Қозоғистоннинг "Алтай" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Мазкур баҳс 1:1 ҳисобида якунланди. Жамоа сафида Диёр Холматов гол муаллифи бўлди.
Маълумот учун, Темур Кападзе шогирдлари бугун Грузиянинг "Динамо Тбилиси" жамоасига қарши яна бир ўртоқлик учрашувини ҳам ўтказади.
Фикрлар