Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон мундиал олдидан Нидерландияга мағлуб бўлди
Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Нью-Йорк шаҳрида жойлашган “Icahn” стадионида ўтган баҳсда “оқ бўрилар” 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувнинг 31-дақиқасида Жаҳон О‘розов рақиб футболчисини жарима майдони ичида йиқитди ва ҳакам Нидерландия фойдасига пенальти белгилади. 11 метрлик нуқтадан Коди Гакпо аниқ зарба билан ҳисобни очди.
Бироқ иккинчи бўлимда Ўзбекистон ҳисобни тенглаштирди. Сергеев рақиб ҳимоясидаги хатодан фойдаланиб, гол уришга муваффақ бўлди.
Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Нидерландия яна пенальтидан фойдаланди. Коди Гакпо иккинчи бор 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба бериб, жамоасини олдинга чиқарди.
Шу тариқа, учрашув 2:1 ҳисобида Нидерландия фойдасига якунланди.
- Халқаро - Халқаро ўртоқлик учрашувлари
- Товарищеские матчи 1
Нидерланды
- Cody Gakpo 32'
- Cody Gakpo 90'
08.06.2026 23:45
Ўзбекистон
- Igor Sergeev 90'

Фикрлар