Ўртоқлик ўйини. "Қизилқум" Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлуб этди
"Қизилқум" Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўрмоқда. Бугун қишки ўқув-йиғин машғулотларини пойтахтда давом эттираётган жамоа Қирғизистоннинг "ОшМУ" клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги голларга Шаҳзод Раҳматуллаев, Ислом Кенжабоев ҳамда Акмал Музаффаров муаллифлик қилди.
"Қизилқум" асосий таркиби: Фарҳод Раҳматов, Шаҳзод Раҳматуллаев, Ислом Кенжабоев (с), Бобомурод Бозоров, Асрор Ғофуров, Диёр Рахматиллаев, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Георгий Чабрадзе, Самандар Шукруллаев, Алексий Щебетун, Никола Кумбурович.
Захирадан майдонга тушганлар: Ҳумоюншоҳ Сайётов, Жаҳонгир Маматқулов, Файзулло Жуманқўзиев, Илҳомжон Ваҳобов, Алишер Шукуров, Муродали Усмонов, Шаҳзод Тўрапов, Илҳом Кенжаев, Акмал Музаффаров.



Фикрлар