Ўртоқлик ўйини. "Қизилқум" Россия клуби билан дуранг ўйнади

"Қизилқум" Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарликни Анталияда давом эттирмоқда. Йиғин доирасида жамоа Россиянинг "Факел" клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Ушбу беллашув голларга бой ўтиб, 3:3 ҳисобида якунланди.

"Кончилар" сафида барча голларни Ислом Кенжабоев киритишга муваффақ бўлди.

Маълумот учун, Акмал Рустамов бошчилигида жамоанинг хориж йиғини 21 январдан 11 февралгача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!